DataLife Engine / САЙЁР ҚАБУЛ - МУАММОЛАР ЕЧИМИ

САЙЁР ҚАБУЛ - МУАММОЛАР ЕЧИМИ

Чекка ҳудудларда яшаётган аҳолининг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида Хоразм вилояти хокими Ф.Эрманов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Бердиқиличов Ҳазорасп туманидаги “Карвак” ва “Янгибозор” маҳаллаларига ташриф буюриб, мазкур ҳудудларда яшаётган аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишишди ва уларни қийнаб келаётган муаммолар тингланди. 
Аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида фуқаролар томонидан табиий газ, электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам масалалари кўтарилди.
Хусусан, мазкур қабул давомида фуқаро Лайло Саттарова ишга жойлашиш, моддий ёрдам масалаларида мурожаат қилди. Ушбу мурожаат вилоят хокими томонидан жойида ҳал қилинди. Шунингдек, Бахтиёр Абдуллаевнинг неварасида юрак нуқсони мавжудлиги сабаб молиявий ёрдам бериладиган бўлди.
Бундан ташқари, Қирқёп маҳалласида жойлашган Шайх Охунбобо масжиди олдига пиёдалар ўтиш белгиси жойлаштириладиган бўлди ҳамда шу маҳаллада мактабга қатнашга қийналаётган болалар учун пиёдалар йўлакчаси қурилиши, янги трансформатор ўрнатилиши хамда ички йўлларига тош шағал ётқизилиши белгиланди. 
Қолаверса, Карвак маҳалласида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш учун янги поликлиника қуриш режалаштирилди.
Вилоятимиз ҳудудларида сайёр қабуллар давом этади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
____________________________
После выездного приема: Построят новую поликлинику для сельчан
Хоким области Ф. Эрманов с заведующим Народной приемной Президента Республики Узбекистан в Хорезмской области С. Бердикиличовым ознакомились с условиями жизни жителей махаллей "Карвак" и "Янгибозор" Хазараспского района, волнующими их вопросами. В ходе диалога с народом выявлен ряд проблем по обеспечению природным газом, электроснабжению, трудоустройству, оказанию медицинских услуг и материальной помощи малообеспеченным, ремонту дорог и другие. Так, жительница села Лайло Сатторова нуждалась в материальной поддержке, долгое время искала работу, но не могла трудоустроиться. Выслушав Л. Сатторову хоким области дал поручения соответствующим организациям и ее вопрос был разрешен в ходе встречи. А Бахтиер Абдуллаев обратился с просьбой оказать помощь внучке, у которой врожденный порок сердца. Жители пришли также сказать о необходимости для безопасности детей установки возле мечети Шайх Охунбобо в махалле Киркеп пешеходной дорожки, также нового трансформатора и покрыть дорогу щебнем. Все эти обращения разрешены в пользу жителей. Также наметили построить в ближайшее время новую поликлинику. Выездные приемы в районы продолжаются.
Пресс- служба хокимията Хорезмской области

19-11-2019, 00:39
Вернуться назад