Вилоятимиздаги энг улкан байроқ 2018 йил 28 ноябрь куни Урганч шаҳри марказида жойлашган Амир Темур номидаги истироҳат боғида ўрнатилган, баландлиги 60 метр.
Давлат байроғининг узунлиги 22 метр, эни 12 метр.
Янгибозор тумани марказининг Ж.Мангуберди кўчасида ўрнатилган байроқнинг баландлиги 32 метр.
Қўшкўпир тумани марказида жойлашган Аз-Замахшарий номидаги истироҳат боғида ўрнатилган байроқнинг баландлиги эса 35 метр.
Шунингдек, Гурлан тумани Гурлан шаҳарчаси “Мустақиллик кўчаси”да ўрнатилган байроқнинг баландлиги 30 метрни ташкил қилади.