Янгибозор тумани ҳокими Ў.Машарипов Қаландардўрман қишлоғининг “Паҳлавон Махмуд”, “Бўстон” , Ширинқўнғирот қишлоғининг “Ачақалъа” маҳаллаларида бўлиб, уйма-уй юриб аҳолининг муаммоларини ўрганди. “Паҳлавон Махмуд” маҳалласидаги эҳтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлган уйга бориб, мавжуд аҳволни ўрганди. Уй эгаси Юлдашева Шахноза билан суҳбатлашди. Шу ерда маҳалла фаолларига, фермерларга амалий ёрдам бериш чораларини кўриш таклифини берди. Шунингдек уйнинг том қисмини бостириш, дераза ва ромлар, дарвоза-эшикларни ўрнатиш, уйни газ ва электор тармоқларига улаш, монтаж ишларини мукаммал кўриб чиқиш тўғрисида масъулларга топшириқлар берди.
Шундан кейин Ў.Машарипов “Бўстон” маҳалласида жойлашган 6-сон мактабгача таълим ташкилотининг фаолияти, куз-қиш мавсумига тайёргарлиги билан танишди. Муассаса атрофини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Хонадонларда бўлиб, фуқаролар билан суҳбатда бўлди. Уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди. Маҳалланинг “Истиқлол” кўчаси, 24 уйда истиқомат қилувчи Меҳрибон Қаландарова билан бўлган суҳбатда унинг турмуш ўртоғи вафот этганлиги, ногирон фарзандини парваришлаб келаётгани ва моддий ёрдамга зарур эканилигини билдирди.
Ў.Машарипов “Ачақалъа” маҳалласидаги халқ депутатлари туман кенгашига сайлов ўтказувчи 14-Ширинқўнғирот сайлов округида сайловчилар учун яратилган шароитлар хусусан тиббиёт, она ва бола хоналарини кўздан кечирди.
Шунингдек маҳаллада жойлашган “Исмоил-Омон–Акмал” номли дўконидаги ун ва ун маҳсулотларининг сифати ва нархлари билан танишди. Маҳалладаги хонадонларда бўлди.