DataLife Engine / САЙЛОВЧИЛАР УЧУН ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИБ БЕРИЛАДИ

САЙЛОВЧИЛАР УЧУН ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИБ БЕРИЛАДИ


Маълумки, жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади. Янги Ўзбекистон янги сайловлар деган ҳаётий шиор танланган бу йилги сайловлар янги қабул қилинган сайлов кодекси асосида ўтказилади. 

124-Қўшкўпир сайлов округида бўлиб ўтган кўргазмали семинар ҳам сайловни қонунчиликда белгиланган  талаблар асосида ташкил этиш ва сайловчилар учун шароитлар яратиш, уларнинг келиб кетишида транспорт ажратиш ва бошқа қулайликларни яратиб бериш  масалаларига бағишланди. Унда иштирокчилар сайлов округи ва шу ердаги сайлов участкаси фаолияти ва сайловчиларга яратилган қулайликлар билан  яқиндан танишдилар.  Сайловчиларнинг муҳим сиёсий жараён билан боғлиқ  маълумотлар, хусусан, сайлов қонунчилиги билан яқиндан таништиришнинг самарали  механизмларини  амалиётга тадбиқ этиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.  Бунда ҳар бир фуқаро  давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришда бевосита иштирок этишини   тушунтириш ва тарғиб этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Намуна учун 124-Қўшкўпир сайлов округи иштирокчиларга барча шароитларга эга округ сифатда эътироф этилди. Семинарда иштирокчилар ўзаро тажриба алмашдилар.

Тадбирда вилоят ҳокими Ф. Эрманов иштирок этди.

11-11-2019, 20:46
Вернуться назад