
Тадбир доирасида бир қанча кўргазмалар ҳам ташкил қилинади. Жумладан "Бизнинг абадий дўстлигимиз" номи остидаги Озарбайжон ва Ўзбекистон фото кўргазмаси ва Озарбайжон миллий кийимлари кўргазмаси ҳам намойиш этилади.
"Озарбайжон маданияти ва адабиёти куни" доирасида Озарбайжон Республикаси халқ артисти Гюляз Мамедов, Озарбайжон Республикасида хизмат кўрсатган артист Бейимханум Велиевой, таниқли ҳонанда Сахиба Пашазаде ва Гейдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказининг "Озарбайжон қизлари" раққосалар гуруҳи қатнашиши кутилган.
Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати