DataLife Engine / Хивадан Тошкентга автобус қатнови йўлга қўйилди.

Хивадан Тошкентга автобус қатнови йўлга қўйилди.


Хоразм вилояти аҳолисига транспорт хизматини янада яхшилаш ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Хоразм вилояти транспорт бошқармаси томонидан яна бир хайрли ишга қўл урилди. 
22 октябрдан "Хива-Тошкент"  йўналишига замонавий “YUTONG” русумли катта  ҳажмли автобуслар 2 та ҳаракат жадвали асосида қатновларни йўлга қўйди. Мазкур автобуслар ҳар куни Хива шаҳридан 1-график асосида соат 11-00да, 2-график асосида  соат 16-00да ҳаракатни бошлайди. 
Қатновлар жараёнида хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, йўналишга жўнайдиган ҳар бир автобус техник кўрикдан, ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади. 
Автобусларнинг санитар ҳолати мунтазам назорат остида бўлади.  Йўналиш бўйича ҳаракатланиш вақти 1050 км масофани  17 соатда босиб ўтади. Чипта нархи 1 йўловчи учун бир томонга 115 минг сўмни ташкил этади (автобус 51 та ўринга эга).
Эндиликда Хива шаҳри аҳолиси ва сайёҳлар Тошкент шаҳрига бориш учун Урганч шаҳрига боришига ҳожат қолмади. Улар барча   қулайликларга эга бўлган шинам автобуслар хизматидан фойдаланадиган бўлишди. 

  Вилоят транспорт бошқармаси

24-10-2019, 08:46
Вернуться назад