DataLife Engine / Ҳоким аҳолини қийнаётган муаммолар билан танишди

Ҳоким аҳолини қийнаётган муаммолар билан танишди

Вилоят ҳокимининг Facebokдаги расмий саҳифасига “Наврўз” шаҳарчасида яшовчи фуқародан келган мурожаат юзасидан Фарход Эрманов бу ерда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириб, мазкур ҳудудда яшаётган аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишди ва уларни қийнаб келаётган муаммоларни тинглади.
Жумладан, аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида янги симёғочлар ўрнатиш лозимлиги, ички йўлларга асфальт ётқизилмагани ҳамда йўлаклар йўқлиги боис ёш болаларнинг мактабга бориб келишида муаммо бўлаётгани ва болалар учун болалар майдончаси қуриш, транспорт йўналишида янги график ишлаб чиқиш зарурлиги, хозирда пластик карта орқали савдони амалга ошириш имкони йўқлиги сабаб аҳолининг Супермаркетга эҳтиёжи борлиги, хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасаси ҳамда янги мактаб қуриш..... ва бошқа муаммолар тингланди. 

Ф.Эрманов муаммо ва таклифларни ҳал қилиш учун вилоят ва туман ташкилот раҳбарларига масъулиятни янада ошириш зарурлигини таъкидлаб тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди ҳамда ҳар бир мурожаатнинг ижросини алоҳида ўз назоратига олди.
Шундан сўнг 31-сон мактаб фаолияти билан яқиндан танишиб ўқувчилар билан суҳбатлашди. Мактабда ўқувчилар учун хона етишмаслиги сабаб кейинги йил қўшимча бино қуриш белгиланди.

                                                                                                                  Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
20-10-2019, 03:19
Вернуться назад