DataLife Engine / Мақсад-аҳолига электр энергиясини узилишларсиз етказиш

Мақсад-аҳолига электр энергиясини узилишларсиз етказиш

Сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизнинг барча соҳаларида бўлгани каби электр энергетикаси соҳасида ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ўтган қисқа даврда электр энергетикаси тизимига оид ҳамда соҳани комплекс ривожлантиришга қаратилган қатор фармон, қарорлар бунинг яққол далилидир.
Ушбу эзгу саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида электр таъминоти корхонасининг янги, 2 қаватли замонавий биноси қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Натижада, Хива тумани ва Хива шаҳри аҳолиси учун электр энергетикаси таъминоти янада яхшиланиб, малакали мутахассислар томонидан истеъмолчиларга энг замонавий технологиялар асосида инновацион хизмат кўрсатиш имкониятлари яратилди.
Истеъмолчиларга узлуксиз ва сифатли хизмат кўрсатиш, мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериш ҳамда аҳолига замонавий хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилди, - дейди “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ директори М.Базаримбетов.
Замонавий бино барча қулайликка эга бўлиб сўнгги русумдаги техникалар билан таъминланган. Рўйхатга олиш ишларини тизимли равишда йўлга қўйиш мақсадида мониторлар ҳамда юқори тезликда ишловчи интернет, “Фуқаролар қабулхонаси” ва “Корхона юристконсулти”, туну кун ишлайдиган диспетчерлик хонаси, электромонтёрлар техник машғулотлар ўтказиши учун замоновий полигон ва ходимлар учун ошхона  мавжуд. 
Бинонинг очилиш маросимида қатнашганлар бинода яратилган шароитлар, мавжуд техник ва технологик ускуналари билан танишди. 
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов ва “Ҳудудий элэктр тармоқлари” АЖ раисининг биринчи ўринбосари Р.Райимов қатнашди ва сўзга чиқди.
18-10-2019, 15:36
Вернуться назад