DataLife Engine / МУРОЖААТЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

МУРОЖААТЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА





“Хоразмнинг Хонқа туманида серқатнов йўллардан хирмон сифатида фойдаланилмоқда” сарлавхаси остида ч
оп қилинган мақола юзасидан Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати Хоразм вилояти ИИБ ЙХҲБ матбуот хизмати билан ҳамкорликда Хонқа туманидаги 4Р 170 “Хонқа –Ал Хоразмий-Боғот” автомобил йўлига бориб вазият ўрганилди. Ҳақиқатдан хам хонқалик фермерга тегишли 15 тонна шолининг автомобиль йўлига ётқизилиши натижасида автомобиллар ҳаракатига ноқулайлик туғдирган. 

Фермерга мутасаддилар томонидан тушунтириш берилди ва 4Р 170 “Хонқа –Ал Хоразмий-Боғот” автомобиль йўли тозаланиб тартибга келтирилди. Бу билан содир бўлиши мумкин бўлган йўл транспорт ходисалари ва айрим нохушликларнинг олди олинди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати


12-10-2019, 22:59
Вернуться назад