DataLife Engine / Меннонит авлодлари вакиллари Хоразм аҳлига ташаккур изхор қилишди

Меннонит авлодлари вакиллари Хоразм аҳлига ташаккур изхор қилишди

         Жорий йил баҳорида Хива “Ичан Қалъа” музей қўриқхонасида XIX аср охири ХХ бошларида тақдир тақозоси туфайли Хоразмга келиб қолган ва деярли эллик йилга яқин яшаган меннонит немислари хаётига бағишлаб янги экспозиция ташкил этилган эди. Бу янгилик хорижий сайёҳларни, айниқса, меннонит немислари авлодлари вакиллари ва тарихчи олимларни ҳам қизиқтирмоқда. Шу йил 30 сентябрь куни АҚШ ва Канадалик бир гуруҳ олимлар, сайёҳлар ва Хивада яшаган меннонит немислари авлодлари вакилларининг ташрифига асосан экспозиция ташкил этилди. Улар Оқ-мачитлик немислар экспозициясини томоша қилар эканлар, у ердаги нодир фотосуратлар, осори-атиқалар билан яқиндан танишар эканлар ҳаяжони ва қувончини яширишмади. "Аждодларимиз хотирасига хурмат кўрсатиб, уларнинг турмуш тарзини, қилган хизматларини эъзозлаб келаётган ўзбек халқига минг раҳмат" - дейди канадалик олим Жемс Жунке. Гуруҳ ташкилотчиси Жон Шарп эса келгусида музейни янги, нодир экспонатлар билан бойитиш борасида ҳамкорлик қилишини, кўргазмалар яратишда кўмаклашишини режалаштирди. Тез кунларда Канзасдаги музей билан хамкорлик меморандуми имзолашга келишилди. Мехмонлар хам унинг фикрини маъқуллаб ўзбек халқига, хукуматига бағрикенглиги ва мехмондўстлиги учун ўз ташаккурларини изҳор қилишди. Шунингдек, қадимий Хива обидалари ва кўргазмаларини кўриб таассуротлари чексиз эканлигини билдирдилар. Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар немислар яшаган Оқ-мачит қишлоғида хам бўлишди. 
3-10-2019, 11:08
Вернуться назад