DataLife Engine / «Ҳар бир мурожаат назоратда».

«Ҳар бир мурожаат назоратда».









Хоразм вилояти ҳокимининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасига қилинган мурожаатдан сўнг Фарход Эрманов вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг Гемотология бўлимига бориб мавжуд ахволни ўрганди. Гемотология бўлимида камқонлик ва лейкоз касаллигига чалиниб бўлимда даволанаётган 10 нафар болани хабарини олди хамда уларнинг ота-оналари билан сухбатлашиб, уларнинг хам муаммоларини тинглади. Лейкоз касалига чалинган беморларга бериладиган дорилар асосан чет элдан келиши ва шу боис дориларнинг келишида танқислик мавжудлиги аниқланди. Бу муаммони хал қилиш учун зарурий чоралар кўриладиган бўлди. Келгусида бор имкониятимизни ишга солиб шу дориларни Хиндистон давлатидан тўғридан-тўғри олиб келиш чоралари кўрилади.
Вилоят ҳокими вилоятимизда лейкоз касали билан оғриган бемор болаларга шакклантирилган рўйхат асосида ойма-ой зарур дори-дармон воситаларини етказиб бериш учун молиялаштиришни ўз назоратига олди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.
18-09-2019, 13:30
Вернуться назад