DataLife Engine / ТАЙИНЛОВ

ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2019 йил 24 августдаги  “Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида”ги ПҚ-4426-сон қарори ва Хоразм вилояти ҳокимининг 2019 йил 12 сентябрдаги 589қ-сонли қарорига асосан Давлетов Анвар Кенжаевич Хоразм вилояти ҳокиминг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимига тайинланди.

 Давлетов Анвар Кенжаевич 1985 йил 30 апрелда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. Маълумоти бўйича мутахассислиги Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар.

2007 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (бакалавр) тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2003 йилда “Хорижий сармоялар агентлиги” ёпиқ акциядорлик жамиятида ишлар бошқарувчиси ловазимида бошлади. 2007 йилдан 2010 йилгача  Хиндистонда “Materials Software System Pvt. Ltd ” (India) компаниясида фонд биржалари бўйича менежер лавозимида, 2010 йил “Республика Мулк-Аукциони” давлат корхонасининг танлов савдолари бўлимида етакчи мутахассис, 2012 йилдан 2014 йилгача Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида биринчи тоифали мутахассис, етакчи мутахассис ва бош мутахассис лавозимларида фаолият юритган. 2014-2016 йиллар Хоразм вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси, 2016 йилда Хоразм вилояти ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси, 2016 йил Хоразм вилояти статистика бошқармаси бошлиғи, 2017 йил “Ҳазорасп эркин иқтисодий зона дирекцияси” ДУК директори, 2018-2019 йиллар Хоразм вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритди. 

2019 йил 12 сентябрдан Давлетов Анвар Кенжаевич Хоразм вилояти ҳокиминг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимига тайинланди.


17-09-2019, 22:17
Вернуться назад