DataLife Engine / “ДИҚҚАТ, БОЛАЛАР!”

“ДИҚҚАТ, БОЛАЛАР!”

        Болаларнинг йўлларда хавфсиз ҳаракатланиши ҳукуматимиз, мутасадди маҳкамалар, хизматлар раҳбарларининг доимий эътиборида. Уларнинг кўча, йўлларда хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларини тушунтириб, хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида “Диққат, болалар!” тадбири бошланди. Тадбир ўтказилишидан аввал эса мактаблар ён атрофларидаги кўча ва йўлларнинг техник ҳолати, светофор, зарур йўл белгилари ҳамда чизиқларининг мавжудлиги текширилди. Аниқланган камчиликлар бартараф этилди.
Мазкур тадбир 14 сентябргача давом этади. Вилоятимиздаги мавжуд 500 дан ортиқ мактабларга туташ йўлларда ўқувчиларнинг хавфсиз ҳаракатланишини назоратга олинди.
Ҳурматли катталар, ота-оналар, фарзандингизни ҳар куни огоҳлантириш, қоидаларни эслатишдан чарчаманг. Уйдаги эслатмалар мактабларда кенгайтирилса, мустаҳкамланса, мактабларда олинган билимлар оилада такрорланса, болаларимизнинг кўча ва йўлларда ҳаракатланиши борасида хавотирга ўрин қолмайди. 
5-09-2019, 18:29
Вернуться назад