DataLife Engine / ЯНГИ БИНО ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

ЯНГИ БИНО ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ














Мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида ер ресурслари ва давлат кадастри соҳасида янгича тизим жорий этилиб бир қатор қарор ва фармонлар қабул қилинди. Бугун лойиха смета ҳужжатлари 5 милиард сўмни ташкил қилган Хоразм вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг янги замонавий биноси фойдаланишга топширилди. Олдин ушбу ташкилот 1930 йилларда қурилган, эскирган, авария ҳолатидаги бир қаватли тор бинода фаолият юритиб келган. Яратилган қулай шарт-шароитлар, фуқароларимизнинг манфаатини тўла-тўкис таъминлашга хизмат қилади. Жумладан, ушбу бино халқаро стандартларга тўла мос келадиган ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, замонавий ёруғ ва кенг хоналар, фуқаролар учун қулай кутиш хоналари, уларни қабул қилиш учун зарур жиҳозлар билан тўлдирилган, архив ҳужжатлар мавжуд бўлган алоҳида хоналар, кузатув камераси, соҳа ходимлари учун замонавий комьпютер ва бошқа техникалар, тез ишловчи оптик толали Интернет ва бошқа қулайликлар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 июндаги 420-сонли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси “Давергеодезкадастр” қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотларни моддий-техник баъзасини мустаҳкамлаш, ишчи ходимларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари белгиланган бўлиб, ушбу қарор асосида мазкур бино қуриб битказилди. Шунингдек, ушбу қарор асосида Хоразм вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг Хива шаҳар бўлими маъмурий биноси 1 милиард сўмлик лойиха смета ҳужжатлари асосида реконструкция қилиниб бино бир вақтда фойдаланишга топширилди. 2020 йилда Хоразм вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг Гурлан, Хива, Янгиариқ туманлари ва Питнак шаҳар бўлими учун янги маъмурий бинолар қурилиши хам режалаштирилган, бу эса “Давергеодезкадастр” қўмитаси тизимидаги катта ўзгаришлардан далолат беради. Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида мазкур биноларнинг фойдаланишга топширилиши эса, байрамга муносиб туҳфа бўлди. Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов ва “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси А.Абдуллаев қатнашди ва сўзга чиқди. 
                                                                                                     Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати 
25-08-2019, 11:49
Вернуться назад