DataLife Engine / БУНЁДКОРЛАР ТУҲФАСИ

БУНЁДКОРЛАР ТУҲФАСИ

Тобора яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрамига воҳамиз бунёдкорлари ҳам ўзига хос муносиб меҳнат тўёналари тайёрламоқдалар. Хива туманида туман жиноят ишлари ва маъмурий суди биносининг очилиши тантанаси бўлди. Унда Хоразм вилояти ҳамда шаҳар ва туманларининг жиноят , фуқаролик, иқтисодий, маъмурий судлари судьялари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Вилоят ҳокими Ф.Эрманов мамлакатимизда, шу жумладан вилоятимизда қонун устиворлиги, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан кенг кўламда изчил ислоҳотлар ўтказилаётганлиги, айниқса суд тизими соҳасини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилаётганлигини алоҳида таъкидлаб, барчани энг улуғ, энг азиз байрам –Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги билан самимий қутлади. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳасида узоқ йиллар фаолият кўрсатган меҳнат фахрийлари Рўзимат Худойберганов, Саломат Маматовалар ўз ҳаётий тажрибалари, фойдаланишга топширилган Хива суди биносида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя этиш, адолатли қарорлар қабул қилиш учун барча шароитлар яратилганлигини мамнуният билан гапирдилар. Туман ҳокими Озод Матёқубов суд биносини ташқи ва ички томонларини кўздан кечириш жараёнида янгидан шаклланаётган туман маркази кўркига кўрк қўшиб турганлиги, бу бино билан ёнма ён туман ички ишлар бўлими, прокуратура ходимлари учун ҳам янги бинолар қад ростлаётганлигини билдирди. Суд биносини қисқа муддатда сифатли ва кўркам ҳолда бунёд этишган Ҳикмат Худойберганов бошлиқ “Хивачинободбиносервиз” корхонаси қурувчиларига қимматбаҳо совғалар топширилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов иштирок этди. 


17-08-2019, 12:02
Вернуться назад