DataLife Engine / АТ «Алоқабанк» раҳбарияти тадбиркорлар ва аҳоли билан учрашади

АТ «Алоқабанк» раҳбарияти тадбиркорлар ва аҳоли билан учрашади

АТ «Алоқабанк» раҳбарияти кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва улар фаолиятини янада ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида 2019 йилнинг 15 август куни Банк мижозлари билан учрашув ўтказишни режалаштирган. Учрашувда тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар, саволлар, таклиф ва бошқа масалалар юзасидан банк раҳбарларига шахсан мурожаат қилишлари мумкин.


Учрашув АТ «Алоқабанк» Бошқарув раиси ўринбосари Ш.Искандаров раҳбарлигида соат 11:00 да Алоқабанкнинг  Хоразм филиали мажлислар залида ўтказилади.


Манзил: Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси 106-уй.

13-08-2019, 17:48
Вернуться назад