DataLife Engine / Автотранспорт ойналарини қорайтириш учун бир кунда 133 млн. сўм

Автотранспорт ойналарини қорайтириш учун бир кунда 133 млн. сўм

Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълумотларига кўра, дастлабки кунда (5 август) автотранспорт воситалари ойналарини қорайтириш учун бир кунда 133 миллион сўм пул тўланди.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан шу йил 2 августда қабул қилинган “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор билан автотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришнинг янги тартиби белгиланди, бунинг учун амалга ошириладиган тўловлар сезиларли даражада камайди.
5 августдан янги тартиб асосида автотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришга рухсатномалар бериш бошланди.
Хоразм вилояти бўйича 48 та шахсий, 4 та юридик шахсга тегишли автомобиллар ойналари тусини ўзгартириш учун 133 миллион 800 минг сўм тўлов амалга оширилган ва рухсатномалар берилган.
Жумладан, биринчи тоифа (енгил автотранспорт воситалари орқа ён ойналари тусини қорайтириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари – 2 миллион 230 минг сўм миқдорида тўлов) бўйича жисмоний шахслар томонидан 46 та автомашина учун жами 102 миллион 580 минг сўм, юридик шахсларга тегишли 4 енгил машина учун жами 8 миллион 920 минг сўм тўлов амалга оширилган.
2 нафар жисмоний шахс эса иккинчи тоифа (енгил автотранспорт воситалари орқа ва олд ён ойналар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари – 11 миллион 150 минг сўм) бўйича рухсатнома олиш учун жами 22 миллион 300 минг сўм тўлов қилган.
5 август куни ойналарни қорайтириш учун рухсатномалар фақатгина вилоят ИИБ ЙҲХБ расмийлаштириш ва имтиҳон олиш бўлими томонидан берилган. Вилоятда яна 2 та туманлараро имтиҳон олиш ва расмийлаштириш бўлимлари фаолият кўрсатишини ҳисобга олсак, рухсатхоналар миқдори кун сайин ошиб бориши табиий.
Хоразм вилояти ИИБ ЙХҲБ Матбуот хизмати
6-08-2019, 21:30
Вернуться назад