DataLife Engine / Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 47-сессиясидан

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 47-сессиясидан




Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 47-сессия бўлиб ўтди. 

            Сессия ишини халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Ф.Эрманов бошқариб борди. 

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида  вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш юзасидан вилоят секторлари раҳбарлари - вилоят ҳокими Ф.Эрманов, вилоят прокурори Ж.Хатамов, вилоят ички ишлар бошлиғи Д.Назармухамедов ва вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Х.Абдукаримовларнинг вилоятни ижтимоий – иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлари эшитилди. 

Қайд этилдики, вилоятимизда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини янада жадаллаштириш, бевосита   аҳоли истиқомат жойларида фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотлар ўтказиб, мавжуд муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш, айниқса, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим ва аҳолига   хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини шу кун талаби асосида ташкил қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни изчил йўлга қўйиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, тижорат банкларидан кредит маблағларини ўз вақтида олишда ёрдам кўрсатиш, ҳар қандай ҳуқуқбузарликларга жамоатчилик билан биргаликда курашиш каби каби  долзарб масалалар кундалик диққат эътиборда бўлмоқда.


Президентимизнинг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида секторлар раҳбарларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини ташкил этиш, шу жумладан, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ечиш юзасидан қатор вазифалар белгилаб берилган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан вилоятимизда ташкил этилган вилоят секторлари раҳбарлари мунтазам равишда шаҳар ва қишлоқларда уйма-уй юриб, аҳоли билан учрашувларни ташкил қилмоқда.

 Энг қуйи бўғинда, маҳаллада долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда. Шунингдек, секторлар томонидан туманлар, шаҳарларни ривожлантириш бўйича қабул қиладиган дастурларга таклифлар, фикр-мулохозаларни ҳам тайёрлаб бормоқдалар. Секторлар раҳбарлари, жойларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлома чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида “йўл ҳариталари”ни ишлаб чиқмоқдалар. Ҳудудлардаги “йўл хариталари”ни амалга оширилишининг самарадорлигини  таъминлаш юзасидан  кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

 Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида вилоятимизнинг 4 та сектор раҳбарлари депутатлар олдида берган ҳисоботлари жараёнида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўлида бажарилаётган амалий ишлар, шу жумладан, жойларда ечимини кутаётган муамоларни тезкорлик билан хал қилишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда қатор ташкилотлар билан биргаликда олиб борилаётган кенг қамровли ишлар ва келгусидаги вазифаларга тўхталдилар.

         Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияси кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди. 


Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.

31-07-2019, 11:58
Вернуться назад