Бош вазир Абдулла Арипов «Ашхобод» маҳалласидаги уйлари бузилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасидаги муаммони ўрганиш учун Урганчга келди.
Ҳукумат раҳбари аҳоли муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш учун улар билан суҳбатлашди. Бош вазирнинг вилоят раҳбарияти, вазирлик ва идоралар мутасаддилари билан кўчмас мулкларнинг бузилиши борасида видеоселектор йиғилиши ҳам ўтказилди. Йиғилишда Урганч шаҳaр ҳокими Ш.Абдуллаев ва шаҳар прокурори Ж.Давлатовга йўл қўйган хатолари учун ҳайфсан эълон қилинди.
Кўчирилган аҳолига ваъда қилинган товон пулларини тўлаш бошланди.