Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 25 июндаги 343-к сонли буйруғига асосан Маткаримов Икром Мухтарович Хоразм вилояти Касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Маткаримов Икром Мухтарович 1986 йили Урганч шаҳрида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. Маълумоти бўйича мутахассислиги Миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари. 2013 йили Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (бакалавр) тамомлаган. 2015 йили Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (магистратура) тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2015 йили Урганч олимпия захиралари коллежи ўқитувчиси лавозимидан бошлади. 2015 йилдан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Хоразм вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, 2017 йилдан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши раисининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатди. 2017-2019 йиллар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви Академияси тингловчиси. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 25 июндаги 343-к сонли буйруғига асосан Маткаримов Икром Мухтарович Хоразм вилояти Касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.