Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал майор Даврон Обидович Назармуҳаммедов Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
2017 йил 18 мартдан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган полковник Шавкат Наврўзович Рахманов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.