DataLife Engine / 27 июнь - Матбуот ва ОАВ ходимлари куни

27 июнь - Матбуот ва ОАВ ходимлари куни





М
атбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни вилоятимизда кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Ф. Эрманов соҳа ходимларини қизғин муборакбод қилди. Бугунги кунда вилоятда оммавий ахборот воситалари тизимларини замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозлашда салмоқли натижаларга эришилаётгани, вилоятимизда чоп этилаётган 25 та даврий нашр, 1 та давлат ва 2 та хусусий телевидение, битта давлат  ва битта FM радиосининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва замонавийлаштириш чораларини кўриш, Оммавий ахборот воситалари ходимларининг касб малакасини ошириш, ижодий салоҳиятини юксалтириш, уларни жаҳон журналистикасининг бой тажрибалари билан муттасил таништириб, бошқа вилоятлар журналистлари билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, бунинг учун шарт-шароитларни яратиб бериш шу куннинг муҳим вазифаларидан бири эканини ўз сўзида таъкидлади.

Вилоятимиз ижтимоий – иқтисодий ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, аҳолини, айниқса, ёшларни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш, Ватанга садоқат ва бағрикенглик тушунчаларини кенг тарғиб қилиш борасида самарали меҳнат қилаётган журналистлар, матбаачилар ва ноширлар номи алоҳида эътироф қилинди.

Матбуот ва оммавий ахборот воситаларида ҳар куни юртимизнинг ижтимоий – иқтисодий ҳаётини тезкор, изчил ва холис ҳамда юксак маҳорат билан ёритаётган бир гуруҳ журналистлар, ижодкорлар хамда бу йил илк бор ижтимоий тармоқларда фаол ижод қилаётганган блогерлар вилоят ҳокимлигининг “Фахрий ёрлиғи” ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.


 Байрам қатнашчиларига вилоят ҳокимлигининг совғалари топширилди. Тадбир иштирокчилари учун вилоят маданият бошқармаси ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш қилинди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

27-06-2019, 13:29
Вернуться назад