DataLife Engine / УРГАНЧДА ҚЎЛ ЖАНГИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА ТУРНИРИ ЎТКАЗИЛДИ

УРГАНЧДА ҚЎЛ ЖАНГИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА ТУРНИРИ ЎТКАЗИЛДИ







           Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида қўл жанги бўйича 14-15 ва 16-17 ёшли ўсмирлар, 18 ёшдан катта бўлган аёллар ва профессионал спортчилар ўртасида республика турнири бўлиб ўтди.

            Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари  қўл жанги федерацияси вилоят бўлими ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган 300 нафардан зиёд спортчилар ўз маҳоратини синовдан ўтказди.  Ўз навбатида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.

            Турнирнинг тантанали очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов иштирок этди ва сўзга чиқди.

22-06-2019, 21:50
Вернуться назад