DataLife Engine / БОБОДЕХҚОН ҚУВОНЧИ

БОБОДЕХҚОН ҚУВОНЧИ




Боғот туманида ғўза парваришини тизимли ташкил этилиши натижасида ғўзаниниг илк куртаклари кўриниш берди. Шу муносабат билан Боғот тумани ҳокими О.Холбоев бошчилигида мутасаддилар “Исломбек Искандар” фермер хўжалиги аъзоларига вилоят ҳокимининг совғаларини топширишди. Жорий йил Боғот туманида 6435 гектар ер майдонига пахтанинг “хоразм 150” ва “Бухоро 102” навлари экилди. Пахтани экиш 21 мартдан ташкил қилинган эди. Фермер хўжалиги аъзолари агротехника чораларини оқилона олиб борди. - Туманимизда пахта экишни кластер тизимига ўтдик. Хар гектарга 400 кг фосфорли ўғит билан экиш бошланди. Пахта униб чиққандан сўнг биринчи култивацияда хамма майдонга карбомид ўғитини бердик. Култивация, чуқур юмшатиш, суспензиялаш ва бошқа агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли амалга оширилиши натижасида юқори хосил олишни хамда давлатга 19700 тонна пахта топшириш режамизни ошириб бажаришни ният қилганмиз, - дейди Боғот тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Эрназар Худайберганов. Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
11-06-2019, 11:48
Вернуться назад