DataLife Engine / БАХТЛИ БОЛАЛИК

БАХТЛИ БОЛАЛИК




... 1 июнь эрталабданоқ Урганч шаҳридаги ва туманлардаги истироҳат боғларида янграган карнай-сурнай садолари болажонларни, уларнинг ота-оналарини байрам тадбирларига чорлади.
Урганч шаҳридаги Амир Темур номидаги истироҳат боғи байрамона безатилган. Мактабгача таълим муассасалари, "Баркамол авлод" ижодиёт марказлари томонидан ташкил этилган бахтиёр болалик, гўзал табиат, эртакларнинг севимли қаҳрамонларини акс эттирган ранг-баранг суратлари, мусаввирлик ва қўл ишлари, хуллас ижод намуналаридан иборат кўргазмалар барчани эътиборини тортди. Боғ бўйлаб болажонлар томонидан ижро этилаётган қувноқ қўшиқлар, мусиқали маданий, маърифий тадбирлар қалбларга қувонч бағишлайди.
Вилоят ҳокими Ф.Эрманов болажонларни байрам билан қутлаб, уларга совғалар топширди.
Болажонлар она Ватан, бахтиёр болаликни, тинчлик, устозларни мадҳ этувчи шеърларни айтиб, қўшиқлар ижро этишди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

1-06-2019, 10:12
Вернуться назад