2019 йил 17 май куни Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Урганч филиалининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича Давлат инспекцияси ҳамда “Техник кўмаклашиш маркази” ДУК мутахассислари томонидан вилоят ҳокимлиги, шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудуддаги идора, корхона ва ташкилотларнинг ахборот хавфсизлиги йўналиши бўйича масъул ходимлар учун ўқув семинари ўтказилди.
Семинарни Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари котибият мудири Х.Байжанов очиб берди. Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича Давлат инспекцияси ҳамда “Техник кўмаклашиш маркази” ДУК ходимлари Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича долзарб мавзуларида таёрланган маърузалари билан иштирок этди.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг саволларига Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича Давлат инспекцияси ва “Техник кўмаклашиш маркази” ДУК ходимлари томонидан жавоб берилиб, иштирокчиларга ахборот хавфсизлиги таъминлашга қаратилган буклет ва дисклар тақдим қилинди.