DataLife Engine / Навбатдаги сайёр қабул Урганч туманида ўтказилди

Навбатдаги сайёр қабул Урганч туманида ўтказилди


Урганч тумани  Қурилиш ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биносида Хоразм  вилояти ҳокими Фарход Эрманов сайёр қабул ўтказди. Унда туман ҳокимлари, вилоят ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, секторлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.


Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси таъминоти, уй-жой, коммунал масалалар, таълим ва тиббиёт соҳасидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш, соҳаларда йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан фуқароларнинг 100 га яқин мурожаати атрофлича муҳокама қилинди. Уларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этиладиган масалалар қатъий назоратга олинди.


10-05-2019, 16:38
Вернуться назад