DataLife Engine / ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТАБРИКНОМАСИ ВА СОВҒАЛАР ТАНТАНАЛИ РАВИШДА ТОПШИРИЛМОҚДА

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТАБРИКНОМАСИ ВА СОВҒАЛАР ТАНТАНАЛИ РАВИШДА ТОПШИРИЛМОҚДА

Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган уруш фахрийларига Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 74 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг табрикномаси ва 7,5 миллион сўмдан пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилмоқда.


Давлатимиз раҳбарининг шу йил 23 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги фармонига мувофиқ юртимизда уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда


Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов вилоят туман ва шаҳарларида истиқомат қилаётган уруш қатнашчилари хонадонларига бориб, давлатимиз раҳбари йўллаган табрикномасини ўқиб эшиттирди ва пул мукофоти, шунингдек, вилоят ҳокимлигининг совғаларини топширди.


9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Президентимиз томонидан бизга кўрсатилаётган бу каби эътибор ва ғамхўрлик, ёшларнинг ҳурмат ва эҳтироми мамлакатимизда инсон манфаати, унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун эканини яна бир карра намоён этмоқда, - дейди кўзида қувонч ёшлари билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Жуманияз Беметов.


Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

7-05-2019, 01:11
Вернуться назад