DataLife Engine / Маҳалла раислигига муносиб номзод сайланди

Маҳалла раислигига муносиб номзод сайланди

Хоразм вилоятида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови шаффоф ва очиқлик тамойиллари асосида юксак савияда ўтказилмоқда.


Бунда вилоятда мазкур жараёнда олдиндан пухта ҳозирлик кўрилгани қўл келаётир. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоят, туман (шаҳар)ларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳлар тузилиб, сайлов ҳуқуқига эга бўлган фуқаролардан 12 фоиздан кам бўлмаган миқдорда вакиллар сайлаб олинди. Аҳолининг фикрини инобатга олган холда, маҳалла раислигига муносиб номзодлар шакллантирилди.


Шунингдек, сайлов жараёнини тартибли ва намунали ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилиб, сайлов ўтказилиши белгиланган жойлар махсус овоз бериш кабиналари, қути ва шу бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланди.


1 май – сайловнинг илк кунида вилоятнинг 12 та фуқаролар йиғинида оқсоқоллар сайлови ўтказилиб, муносиб номзодлар сайланди. Хусусан, Урганч шаҳрининг Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайловда Дилором Атаева ғалаба қозониб, маҳалла раиси сифатидаги фаолиятини яна 3 йил давом эттирадиган бўлди. Сайловда иштирок этган 370 нафардан ортиқ вакилларнинг 85 фоизи маҳаллани айни пайтга қадар бошқариб келаётган Д.Атаевага ишонч билдирди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

1-05-2019, 17:55
Вернуться назад