Хоразм вилояти Урганч шаҳрининг 173 ва 177 кварталдаги аҳолиси ичимлик суви, электр энергия ва бошқа зарур ижтимоий-маиший инфраструктура билан таъминланди
Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 173 ва 177 кварталда яшовчи фуқаролар томонидан 2019 йилнинг 3-8 апрель кунлари ҳудуддаги йўлларнинг ҳолати, электр ва ичимлик сув таъминотининг яхши эмаслиги тўғрисида интернет тармоқларида шикоятлар билан чиқишлар қилинган эди.
Вилоят ҳокимлиги томонидан мутасадди ташкилотлар мутахассисларини жалб қилган ҳолда ушбу ҳолат атрофлича ўрганишлар олиб борилиб, қуйидагилар аниқланди:
2011 ва 2015 йилларда Урганч шаҳрида қурилиш ободонлаштириш ишлари олиб борилган бўлиб, шаҳарнинг Бош режасига асосан янги кўп қаватли уйлар қурилиши белгиланган маҳаллаларда яшовчи фуқароларга Урганч шаҳрининг 173 ва 177 кварталлар ҳудудларидан белгиланган тартибда ер майдонлари ажратилиб, ҳозирги кунда 173 кварталда 214 та, 177 кварталда 48 та хонадонда фуқаролар истиқомат қилмоқдалар.
Урганч шаҳрининг ушбу ҳудудларида аҳолини ичимлик суви, электр энергия ва бошқа зарур ижтимоий-маиший инфраструктура билан таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Жумладан, ҳудудлардаги электр таъминоти бўйича тегишли электр узатиш тармоқлари ҳамда трансформаторлар билан таъминланган.
173 кварталда 2019 йил давомидафақат 1 марта 05.01.2019 йил соат 11:30дан 14:18 гача энергетика тизимида электр энергия танқислиги пайтида чеклаш киритилган холос. Бошқа пайтларда ҳудудлар узлуксиз равишда электр энергияси билан таъминланмоқда.
Бундан ташқари, ҳудуддаги кўчалар тунги ёритиш чироқлари билан таъминланган, ички йўллар тош ётқизилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилган бўлиб, янгидан кўчиб келган аҳоли кўчаларида ишлар давом қилдирилмоқда.
Ҳудудларнинг ичимлик суви билан таъминлаш бўйича барча хонадонлар тўлиқ марказлашган ичимлик суви билан таъминланган.
Вилоятда аҳолини ичимлик суви, электр энергия ва бошқа зарур ижтимоий-маиший инфраструктура билан таъминлаш борасида зарурий чора-тадбирларни амалга ошириб борилиши вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги