DataLife Engine / МУАММО ВА ЕЧИМ

МУАММО ВА ЕЧИМ



Бугун Гурлан тумани Гулистон қишлоғидаги Тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи биносидавилоят ҳокими Ф.Эрмановнинг оммавий сайёр қабули ўтказилди. Унда вилоят ҳамда туман ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, секторлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Қабулда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Электр энергияси таъминоти, уй-жой, таълим ва тиббиёт соҳасидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир муҳокама қилинди. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этиладиган масалаларга масъуллар бириктирилиб, вилоят ҳокимлиги томонидан ижроси назоратга олинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги

матбуот хизмати.

26-04-2019, 17:14
Вернуться назад