DataLife Engine / "Central Asia - 2019": Фан, таълим, маданият, ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари" XIII Халқаро конференцияси Хоразмда ўз ишини бошлади.

"Central Asia - 2019": Фан, таълим, маданият, ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари" XIII Халқаро конференцияси Хоразмда ўз ишини бошлади.

Тадбирни Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов очиб, Халқаро конференция ишига омад тилаб ўзининг табригини йўллади. 
Фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида электрон ахборот ресурсларини ривожлантириш ва қўллашда ахборот-кутубхона муассасалари, ўқув юртлари, архивлар, музейлар ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг ҳамжиҳатликда кўп йиллар самарали ҳамкорликда фаолиятларини кенгайтириш, кутубхоналар ишининг муаммолари, уларнинг инновацион ривожланиш йўлларини излаш мақсадида ташкиллаштирилган конференцияда 10 та хорижий мамлакатлардан, жумладан Америка Қўшма Штатлари, Латвия, Белоруссия, Покистон, Германия, Козоғистон, Тожикистон, Туркия, Россия Федерацияси ва бошқа давлатлардан келган 25 нафар хорижлик соҳа мутахассилари иштирок қилмоқдалар. 
Тадбир давомида профессор-ўқитувчилар, докторантлар, тадқиқотчилар ва худудий ахборот-кутубхона муассасалари раҳбар ва мутахассислари учун “Springer Nature”, “Emerald Publishing” маълумотлар базаси билан ишлаш имкониятлари мавзусида маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилган.
Халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари А.Ходжиметов иштирок этди ва сўзга чиқди.

24-04-2019, 12:19
Вернуться назад