DataLife Engine / Сайёр қабул - мурожаатларга ечим

Сайёр қабул - мурожаатларга ечим

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Хонқа туманида сайёр қабул ўтказди. Унда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун шаҳар ва  туман ҳокимлари, секторлар ҳамда идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари жалб этилди.


Сайёр қабулга келган фуқаролар дастлаб шаҳар ва  туман ҳокимлари, масаласига кўра тегишли ташкилотлар масъул ходимларига мурожаат қилди. Мурожаат туман ва тегишли ташкилот миқёсида ҳал этилмаган ҳолатда бу масалани вилоят ҳокими ўз ваколати доирасида кўриб чиқди.

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳар бир мурожаатни диққат билан эшитиб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чораларини кўрди.Жумладан, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш сингари мурожаатлар ижобий ҳал этилди. 


Бундан ташқари қабулга келган ижтимоий ёрдамга мухтож бир қанча шахсларга вилоят ҳокимлиги томонидан моддий ёрдам кўрсатилди.

19-04-2019, 14:05
Вернуться назад