DataLife Engine / Мақсадимиз – аёлларни эртанги кунига умид уйғотиш

Мақсадимиз – аёлларни эртанги кунига умид уйғотиш

Хоразм вилоятида ижтимоий мослашув марказлари фаолиятига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Хоразм вилояти хотин-қизлар қўмитаси, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулсара Курбанбаева амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Давлат раҳбари қарори асосида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ташкил этилган ижтимоий мослашув марказлари томонидан оғир ижтимоий вазиятга тушибқолган шахслархусусанхотин-қизларга руҳий-психологикмаънавий ва тезкор ижтимоий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.


Бу марказлар биринчи навбатда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни меъёрий ҳаётга қайтариб, уларнинг фарзандларига ижтимоий-психологик, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатадиган, бир сўз билан айтганда фарзандларимиз қалбида яшашга интилиш, ишонч туйғуларини янада бўй чўзиши, эртанги кунига умид билан қарашга мослаштирувчи маскан ҳисобланади, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулсара Курбанбаева.

Тадбирда иштирок этган журналистлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда давлат ташкилотлари мутахассислари ҳудудларда ташкил этилаётган янги ижтимоий мослашув марказларининг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот олиш имкониятига эга бўлдилар.

9-04-2019, 14:01
Вернуться назад