Мустақиллик йилларида мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш,
миллий адабиётимиз ва санъатимизни янада ривожлантириш, ёшларни миллий қадриятларимизга
ҳурмат руҳида тарбиялаш, ижодкорларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида
Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги ўзи таълим олган 31-сон мактабга 200 турдаги китобларни совға қилди. Ўқувчиларга бугунги адабий жараён ва мутолаа маданияти хусусида тўхталиб, ёшларимизнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш, китоб маънавиятни юксалтирувчи бебаҳо хазина экани, ота-оналар мунтазам равишда ўз фарзандларини китоб дўконларига олиб боришлари ҳамда уларнинг кутубхонага қатнашини рағбатлантиришлари лозимлиги тўғрисида алоҳида таъкидлаб ўтди.
Фарзандларимиз мобиль қурилмалардан хам оқилона фойдаланиб хар хил ўйинларни ўрнига электрон китобларни ўқиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман, - дейди Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов.