DataLife Engine / Бадминтон бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

Бадминтон бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

Урганч шаҳридаги Бадминтон марказида 11-16 ёшдаги ўсмирлар ва қизлар ўртасида бадминтон бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. Тадбирни Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов очиб берди.

Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 150 нафарга яқин ёш  спортчилари ўзаро баҳс олиб боришади.Ушбу мусобоқани ўтказишдан асосий мақсад бадминтон бўйича Ўзбекистон ёшлар жамоасининг янги таркибини кўришдир.Спортчилар ўз маҳоратини бир нечта босқичда бўлиб ўтадиган жамоавий, якка, жуфтлик ва аралаш баҳсларда синовдан ўтказишади.Якуний натижаларга кўра 1,2,3-ўринларни олган иштирокчилар Ўзбекистон терма жамоасига қабул қилиниши белгиланган.Бадминтон ўғил-қизларнинг соғлом бўлиб улғайишида муҳим аҳамиятга эга. Тиббиёт мутахассисларининг таъкидлашича, мазкур спорт тури одам организмида қон айланиши, юрак фаолияти, асаб тизими фаолиятини яхшилайди, оёқ-қўл, бўйин ва бел мушакларини мустаҳкамлайди. Айниқса, кўзни равшанлаштириб, кўриш қобилиятини кучайтиради. 
 Бадминтонда рақибни ҳурмат қилиш, ўз кучига ишониш энг муҳим талаблардан биридир. 

29-03-2019, 10:51
Вернуться назад