DataLife Engine / Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари билан учрашув

Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари билан учрашув


Бугун Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан Зулфия номидаги Давлат мукофотининг 2019 йилги совриндор қизлари билан учрашув тадбири ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Ф.Эрманов, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Курбанбаева, олима, шоира, журналист аёллар, фаол ўқувчи қизлар ҳамда совриндор қизларнинг ота-оналари иштирок этдилар. Тадбирда вилоят ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқди ва бу йилги совриндор қизлар Д.Отабоева, З.Машариповаларга эсдалик совғалари топширдилар. Учрашувда тадбир иштирокчилари, ота-оналар, устоз-мураббийлар ҳам ўз фикрларини билдирдилар. Тадбир сўнггида ёш қизлар, турли йўналишдаги тўгаракларга аъзо қизлар билан савол-жавоблар ҳам бўлиб ўтди. 
Маълумот ўрнида шуни айтиш ўринлики, айни пайтда Зулфия номидаги Давлат мукофотига Хоразм вилоятидан совриндорлар сони 23 нафарга етди.
12-03-2019, 17:56
Вернуться назад