DataLife Engine / 15-16 МАРТ КУНЛАРИ ИНФО-ТУР БЎЛИБ ЎТАДИ

15-16 МАРТ КУНЛАРИ ИНФО-ТУР БЎЛИБ ЎТАДИ

Хоразм воҳаси ўзининг туристик салоҳияти билан кўплаб сайёҳларнинг диққат эътиборини ўзига жалб қилиб, мазкур ҳудудга сайёҳат қилувчилар сони йилдан йилга ошмоқда. 

Жорий йилнинг 15-16 март кунлари вилоятнинг туристик салоҳияти, янги туризм йўналишлари ва ҳудуддаги маҳаллий ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳунармандчилик маҳсулотлари билан республика туризм соҳаси субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини кенг таништириш мақсадида Урганч туманида жойлашган “Улли ҳовли” ва Хива шаҳридаги “Нуруллабой” мажмуалари ҳамда “Ичан Қалъа” давлат музей қўриқхонаси шунингдек, бошқа янги туризм йўналишлари бўйлаб инфо-тур ташкил этиш режалаштирилган.

Мазкур тадбирга республиканинг 20га яқин ОАВ вакиллари ва 40 дан ортиқ туроператорлар жалб қилинган бўлиб, улар учун юқоридаги объектларда турли хил маданий-кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтиши белгиланган. Жумладан, тадбир дастурларидан миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси, миллий спорт ўйинлари, фольклар ансамблар чиқишлари ва хонандаларнинг концерт дастурлари, сумалак тайёрлаш ва наврўз байрами арафаси тантаналари, буюк сиймоларни гавдалантирувчи ҳамда хон қабули ва ташрифи саҳна кўринишлари, театр томошалари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий таомлар тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ҳамда кўплаб бошқа қизиқарли тадбирлар жой олган.

Республика миқёсида фаолият олиб бораётган йирик туроператорлар билан вилоятдаги маҳаллий туроператорлар ўртасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро манфаатли шартномаларга эришиш мақсадида тадбир давомида В2В тарзида ўзаро музокаралар ўтказилиши ҳам режлаштирилган.


Хоразм вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.

11-03-2019, 09:34
Вернуться назад