DataLife Engine / Ўткир зеҳнлилар аниқланди

Ўткир зеҳнлилар аниқланди

Халқ талими Вазирлигининг 252-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Фан ойликлари ўтказиш тартиби ”га   асосан февраль ойи  “Аниқ фанлар ойлиги деб белгиланган”

Мазкур фан ойлигини ташкил этишдан мақсад ўқувчиларнинг математика ва информатика фанлари бўйича олган назарий билимларини амалиёт билан боғлаш ва математика фанига оид билим кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат.

Урганч шаҳридаги 14-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари ва ўқувчилари фан ойлигини мазмунли ва самарили ўтказиш учун турли тадбирлар очиқ дарслар учрашувлар, ўқув семинарлари ва фестиваллар ўтказиб келмоқдалар. Шундай тадбирлардан бири 13 февраль куни 10-синфлар ўртасида ўтказилган “Заковот ” интеллектуал ўйини бўлди. Бу тадбирни ўтказишдан мақсад ўқувчиларнинг билими ва тафаккурини синовдан ўтказиш орқали урларнинг янги илм чўққиларини забт этишга ундашдир. 

“Заковот” интеллетуал ўйини барча иштирокчиларда катта таъсурот қолдирди. Беллашувда “Эврика” жамоаси 11 балл, “Билимдонлар” 10,5 ва “Эрудит” жамоаси 10 балл тўплашди.Ғолиб чиққан “Эврика”жамоаси  ва бўшқа фаол қатнашган иштирокчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.


     14-сон мактабнинг математика фани ўқитувчиси
       Ахмедова Феруза Жуманазаровна.
13-02-2019, 19:42
Вернуться назад