DataLife Engine / «Фаол инвестиция тараққиёт омили»

«Фаол инвестиция тараққиёт омили»


Фаол инвестиция сиёсати барқарор иқтисодий тараққиётга эришишнинг энг муҳим шартларидан биридир. Шу боис давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2019 йил мамлакатимизда "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили", деб эълон қилинди.  

2019 йилги Инвестиция дастурига 16,6 миллиард долларлик 3 мингдан зиёд лойиҳа киритилган. Бу 2018 йилга нисбатан 16 фоиз кўпдир. Жумладан, жорий йилги Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 3,2 миллиард доллар бўлган 140 та ишлаб чиқариш қувватини фойдаланишга топшириш режалаштирилган.


Бугун Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф.Эрманов) ва Саудия Арабистоннинг “Bashair Al Dawa” копманияси(Albesher Mazen Abdulrahman) ҳамкорлик Меморандумини  имзолашди. Ўзаро ҳамкорлик натижасида инвесторлар вилоятимизга инвестиция киритиш эвазига онкологик ва бошқа касалликларни даволовчи дори воситаларини ишлаб чиқарувчи завод очиш таклифини билдиришди. Бу лойиха вилоятимизда янги ишчи ўринлари яратилишига замин яратади


Шундай янги истиқболли режалар асосида инвесторларни жалб қилиш борасида вилоятда самарали лойихалар устида иш олиб борилмоқда.

(Маълумот учун) Яқинда вилоят ҳокими Ф.Эрманов бошчилигидаги делегация аъзолари Малайзия давлатида бўлиб, малайзиялик ишбилармон доира вакиллари билан бир қанча лойихаларни амалга оширишга келишиб олишган эди.  

6-02-2019, 23:23
Вернуться назад