DataLife Engine / ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ МАЛАЙЗИЯГА ТАШРИФИ

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ МАЛАЙЗИЯГА ТАШРИФИ

2019 йилнинг 23-26 январь кунлари Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов бошчилигидаги ишбилармон доира вакиллари делегацияси Малайзияда бўлади.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, бўлажак ташриф доирасида вазирликлар, идоралар, йирик саноат корхоналари, импортёрлар, туристик компаниялар ва олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилади, шунингдек, Малайзия ташқи савдо тараққиёти корпорацияси, Малайзия ишлаб чиқарувчилари федерацияси билан ҳамкорликда бизнес форуми ва “B2B” шаклида музокаралар бўлиб ўтади

Келишувлар натижаларига кўра истиқболли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш ва Малайзиянинг етакчи университетлари филиалларини Хоразм вилоятида очиш бўйича ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

19-01-2019, 22:55
Вернуться назад