DataLife Engine / Хонқа туманига янги ҳоким тайинланди

Хонқа туманига янги ҳоким тайинланди


Бугун халқ депутатлари  Хонқа туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов Хонқа тумани ҳокими лавозимига Давлатов Улуғбек Жуманиёзович номзодини тавсия этди. Музокаралардан кейин депутатлар номзодни бир овоздан маъқулладилар. Янги лавозимга тасдиқлангунга қадар Давлатов Улуғбек Жуманиёзович Янгибозор тумани ҳокимининг  молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сессияда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб,  туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш борасидаги муҳим вазифаларга тўхталди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

18-03-2025, 14:49
Вернуться назад