DataLife Engine / Ҳазорасп туманига янги ҳоким тайинланди

Ҳазорасп туманига янги ҳоким тайинланди


Бугун халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига   Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар заҳирасидан  Тупроққалъа туманидаги "NEW BEST STYLE" МЧЖ таъсисчиси Абдуллаев Мақсудбек Ҳожиевич номзодини тавсия этди. Музокарада сўзга чиққанлар номзодни якдиллик билан қўллаб- қувватладилар.   Абдуллаев Мақсудбек Ҳожиевич Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.  

Сессияда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, туманни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш борасида йўл қўйилган камчиликларни чуқур таҳлил қилди ва галдаги устувор вазифалар хусусида тўхталди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
18-03-2025, 14:47
Вернуться назад