
Айни кунларда мамлакатимиз Президентининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги Қарорига асосан миллий армиямиз сафларига навбатдаги чақирув амалга оширилмоқда.
Бугун Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди ҳайкали олдида чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этиб, бўлғуси аскарларга Ватан ҳимояси йўлидаги шарафли хизматларида омад тилади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати