DataLife Engine / Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди


Иқтисодиётнинг ривожланиши, ишлаб чиқариш ва экспорт имкониятларининг ошиши ҳудудларда тадбиркорлик ташаббусларининг қўллаб- қувватланиши, улар фаолиятидаги муаммоларнинг оқилона ҳал этилишига боғлиқ. Шу мақсадда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов тадбиркорлар билан доимий мулоқотда бўлиб, уларнинг  таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватламоқда.

 Бугун Урганч шаҳридаги IT - парк биносида ташкил қилинган навбатдаги учрашувда ҳам тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди, уларнинг бизнес фаолиятларини янада ривожлантириш юзасидан таклифлари, муаммолари тегишли соҳа масъулларини жалб қилган ҳолда ўрганилиб, амалий ёрдам бериш чора- тадбирлари белгиланди.

7-03-2025, 17:46
Вернуться назад