DataLife Engine / Байрамингиз муборак, азиз опа-сингиллар!

Байрамингиз муборак, азиз опа-сингиллар!

     Бугун вилоят мусиқали драма театрида баҳор ва яшариш, гўзаллик ва нафосат байрами – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Байрам тадбирига вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан турли соҳаларда меҳнат қилиб, юқори натижаларга эришиб келаётган, ижтимоий ҳаётда фаол хотин-қизлар таклиф этилди.

     Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов  тадбир иштирокчиларини  8 март - Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий қутлади.  Оила ва жамиятни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги муносиб хизматлари учун вилоятимиз аёлларининг  бир гуруҳига "Мўътабар аёл" кўкрак нишони ва  вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.  Вилоят санъат усталари ижросидаги байрам дастури тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Вчера, 18:50
Вернуться назад