
Сессияда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим масалалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар бўйича сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Шунингдек, сессия кун тартибига киритилган, 2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликдан чиқаришнинг мақсадли кўрсаткичларини кўриб чиқиш, 2024 йилда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолати, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг жорий йил учун иш режасини тасдиқлаш каби бир қатор масалалар юзасидан масъул раҳбарларининг ахборотлари эшитилиб, қизғин муҳокамалардан сўнг тегишли қарорлар қабул қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати