DataLife Engine / Янгиариқ туманидаги “Хўжалар” маҳалласида “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонлари асосида амалга ошириладиган тадбирларни намунали ташкил этиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.

Янгиариқ туманидаги “Хўжалар” маҳалласида “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонлари асосида амалга ошириладиган тадбирларни намунали ташкил этиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.


     Янгиариқ туманидаги “Хўжалар” маҳалласида  “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонлари асосида амалга ошириладиган тадбирларни намунали ташкил этиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этди.

     Белгиланган чора-тадбирлар бўйича маҳаллада  5 км ички йўлларни шағаллаштириш, 1,1 км қисмини асфальт қилиш, 2 км пиёдалар йўлакчаси қуриш, 60 дона тунги ёритгичлар ўрнатиш режалаштирилган. Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги 3 та трансформатор мукаммал таъмирланади, 1 таси янгидан ўрнатилади, 3 км электр линиялари реконструкция қилинади. 5 км узунликдаги газ қувурлари тартибга келтирилади, 1 км ичимлик суви тармоқлари реконструкция қилинади. Бундан ташқари  кўчалар ва уй-жойларни ободонлаштириш, томорқаларни тартибга келтириш, кўчат экиш, ўз-ўзини банд қилиш орқали оилалар даромадларини ошириш ва камбағалликдан чиқариш, спорт соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
10-02-2025, 16:47
Вернуться назад