DataLife Engine / Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Боғот, Хонқа, Янгиариқ, Ҳазорасп ва Тупроққалъа туманлари тадбиркорлари билан учрашди.

Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Боғот, Хонқа, Янгиариқ, Ҳазорасп ва Тупроққалъа туманлари тадбиркорлари билан учрашди.


Даставвал, вилоят ҳокими мазкур ҳудудларда жорий йилда ишга туширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишиб, лойиҳаларни белгиланган муддатларда ва сифатли, замон талабларига мос равишда амалга ошириш бўйича қатор топшириқлар берди. 

Шундан сўнг тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил қилиниб, тадбиркорлик субъектлари вакилларининг муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди,  таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Шунингдек, янги бизнес лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳақида сўз юритилди.   

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
29-01-2025, 18:07
Вернуться назад