Учрашув аввалида вилоят ҳокими Урганч шаҳри ва Урганч туманида амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Учрашувда тадбиркорлар иқтисодий тарақиётининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, фаолиятларини янада кенгайтириш каби қатор масалалар юзасидан таклифларини билдирдиб, айрим муаммолари ечимида амалий ёрдам сўрадилар. Мулоқот давомида муҳим ижтимоий аҳамиятга эга янги бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати